Қозоғистоннинг илмий журнали дунёдаги энг йирик Elsevier платформасида нашр этилади
ASTANA. Kazinform - «Eurasian Journal of Physics and Functional Materials» илмий журнали Digital Commons Elsevier платформасида нашр этилди. Бу ҳақда Л.Н. Гумилев номидаги Миллий университети матбуот хизмати хабар берди.

Elsevier дунёдаги энг йирик илмий нашриётлардан бири бўлиб, бутун дунё бўйлаб барча илмий журнал мақолаларининг тўртдан бирини нашр этади.
Евроосиё Миллий университетида 2017 йилдан буён инглиз тилида «Eurasian Journal of Physics and Functional Materials» нашр этилади. Илмий нашрнинг мақолалари Scopus халқаро илмий маълумотлар базасига киритилган.
Ушбу журнал ядро физикаси, юқори энергия физикаси, муқобил ва водород энергияси ва бошқа соҳада олиб борилган илмий тадқиқот натижалари бўйича материалларни ўз ичига олади.
Журналнинг халқаро таҳрир ҳайъати таркибига Қозоғистон, Россия, АҚШ, Франция, Япония, Финляндия, Швеция, Италия, Ўзбекистон, Англия каби давлатлар олимлари ҳамда CERN, Бирлашган ядровий тадқиқотлар институти каби жаҳон миқёсидаги илмий ташкилотлар киради.
“Elsevier нинг ўзи бизга журнални маълумотлар базасига қўшиш ва электрон версиясини чиқариш бўйича таклиф билан чиқди. Elsevier платформасида «Eurasian Journal of Physics and Functional Materials»нинг нашр этилиши нафақат журнал, балки Қозоғистоннинг бутун илмий ҳамжамиятини ривожлантириш учун янги истиқболларни очади. Бу Л.Н.Гумилев номидаги давлат университетида ва Қозоғистонда олиб борилаётган илмий тадқиқотлар сифатининг халқаро даражасининг эътирофидир”, - деди журнал бош муҳаррири, “Евросиё физика ва энергетика тадқиқотлари ва юқори технологиялар институти” илмий тадқиқот институти директори Қайрат Кутербеков.