Қозоғистоннинг икки вилоятида совуқ бўлиши кутилмоқда

ASTANA. Kazinform – Атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво сақланиб қолади, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Қазгидромет” РДК хабар берди.

Заморозки
Фото: freepik.com

Синоптикларнинг хабар беришича, фақат мамлакат ғарбида антициклон таъсирида ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади. Республика бўйлаб кечаси ва эрталаб шимоли-ғарбда шамол кучайиши, марказда туман тушиши кутилмоқда.

Ақтўбе вилояти шимолида 1 даража совуқ сақланиб қолади, Қостанай вилояти шимоли-ғарбида кечаси тупроқ юзасида 1 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар