Қозоғистоннинг Хитой, Ўзбекистон ва Туркманистон билан чегараларини кесиб ўтиш вақти 30 дақиқагача қисқартирилади
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитасининг Божхона назорати департаменти директори Елдос Саудабаев Хитой Халқ Республикаси, Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктларини модернизация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда Кazinform агентлиги мухбири хабар беради.

- Мамлакатнинг транзит салоҳиятини ривожлантириш ва қўшни давлатлар билан товар айирбошлаш ҳажмини ошириш мақсадида Ҳукумат Хитой Халқ Республикаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон билан чегарадаги ўтказиш пунктларини тўлиқ миқёсда модернизация қилишни бошлади, - деди департамент раҳбари бошқармада бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Унинг сўзларига кўра, модернизация замонавий талабларга жавоб бермайдиган эски инфратузилмани бузган ҳолда янги ўтказиш пунктларини қуришни ўз ичига олади.
— Модернизация доирасида Олакўл автостанцияси ҳудуди сезиларли даражада кенгайтирилган ҳолда мутлақо янги жойда барпо этилмоқда. 2023 йил июнь ойида “Дўстлик-Железнодорожний” инспекция-текширув мажмуаси фойдаланишга топширилди, - деди Елдос Саудабаев.
Давлат даромадлари қўмитасида таъкидланганидек, модернизация ўтказиш салоҳиятини 8 баробарга оширади, товарлар ва транспорт воситалари ҳаракатининг бутун циклини автоматлаштириш ҳисобига чегарадан ўтиш вақтини 30 дақиқагача қисқартиради.