Қозоғистоннинг халқаро захиралари 94 миллиард доллардан ошди

ASTANA. Kazinform – Мамлакатнинг халқаро захиралари 94 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда Миллий банк раиси ўринбосари Виталий Тутушкин бугун ҚР Ҳукумати йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Жами халқаро захиралар июль ойи охирида 94,4 миллиард долларни ташкил этди. Миллий банкнинг олтин-валюта захиралари июль ойида 0,8 фоизга камайиб, 34,2 миллиард долларни ташкил этди. Миллий жамғарма маблағлари 0,7 фоизга ошиб, 60,2 миллиард долларни ташкил этди. Йил бошидан буён Миллий жамғармадан республика бюджетига 2,4 триллион тенге миқдоридаги трансфертларни йўналтириш мақсадида Миллий жамғарманинг 4,1 миллиард долларлик валюта маблағлари сотилди. Йил бошидан буён жамғармага тушган умумий маблағлар 2,7 триллион тенгени ташкил этади», – деди у.

Виталий Тутушкиннинг сўзларига кўра, Миллий банк ташқи ва ички бозорлардаги вазиятнинг ривожланишини кузатиб боради ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва инфляция даражасини янада пасайтиришга қаратилган тегишли чораларни кўришда давом этади.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар