Қозоғистоннинг футзал бўйича Евро-2026 саралаш босқичидаги рақиблари номлари эълон қилинди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон футзал терма жамоасининг 2026 йилги Европа чемпионатига саралаш гуруҳидаги рақиблари номлари эълон қилинди, деб хабар беради Кazinform агентлиги Sports.kzга таяниб.

Футзал
Фото: Sports.kz

Қозоғистон 6-гуруҳда ўйнайди, унинг рақиблари Арманистон, Дания ва Албания терма жамоалари бўлади.

Саралаш босқичининг 1-2-босқичлари 2024 йилнинг 9-18 декабрь кунлари, 3-4-турлари 2025 йилнинг 27 январидан 5 февралига қадар ва 5-6-турлари 2025 йилнинг 7-16 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Европа чемпионатининг финал турнири 2026 йилнинг 18 январидан 8 февралига қадар Литва ва Латвияда бўлиб ўтади.

Жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Қозоғистон терма жамоаси Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида Испания, Ливия ва Янги Зеландия терма жамоалари билан D гуруҳида иштирок этади.

Сўнгги хабарлар