Қозоғистоннинг ЕОИИ мамлакатларига экспорти 9,5 фоизга ошди
2023 йилнинг январь-декабрь ойларида Қозоғистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 28 517,8 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан номинал кўринишда 2,8 фоизга камдир, деб хабар беради Каzinform агентлиги ҚР Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлигининг Миллий статистика бюросига таяниб.

Товарлар экспорти 11 054,1 миллион АҚШ долларини (9,5 фоизга кўп), импорт 17 463,7 миллион АҚШ долларини (9,3 фоизга кам) ташкил этди.
Қозоғистон Республикасининг ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмасининг умумий ҳажмида Арманистон 0,2%, Беларусия - 3,2%, Қирғизистон - 5,5% ва Россия - 91,1%ни эгаллайди.
ЕОИИ мамлакатлари билан экспортда энг катта улушни кимё ва унга алоқадор саноат маҳсулотлари - 26,4%, иккинчи ўринда асбоб-ускуналар, машиналар, транспорт воситалари, асбоблар ва аппаратлар - 25,5% эгаллайди.
ЕОИИ мамлакатлари импорти таркибида металлар ва улардан тайёрланган буюмлар – 19,4%, ундан кейин машиналар, ускуналар, транспорт воситалари, асбоблар ва аппаратлар, шунингдек, ҳайвонлар ва ўсимликлардан олинган маҳсулотлар – 19,3% устунлик қилади.