Қозоғистоннинг энг яхши ўқитувчиси ноябрь ойида аниқланади
Қозоғистонда “Энг яхши ўқитувчи” республика танлови якунланмоқда. Унда мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар, мактабгача таълим, ўрта, техник ва касб-ҳунар таълими ташкилотларининг штатдаги педагог-ходимлари иштирок этди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Республика босқичи якунларига кўра 64 нафар ғолиб “Энг яхши ўқитувчи” сертификати, “Энг яхши ўқитувчи” кўкрак нишони ва 1000 БҲМ – 3 450 000 тенге миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.
Таъкидлаш жоизки, танлов туман, вилоят, республика босқичларида уч босқичда ўтказилди. Ариза берувчи ўқитувчилик фаолиятида юқори ютуқларга эга бўлиши ва танловда иштирок этиш вақтида камида беш йиллик узлуксиз педагогик тажрибага эга бўлиши керак.
Танловнинг биринчи босқичида 961 нафар ўқитувчи иштирок этиб, шундан 461 нафар ўқитувчи вилоят босқичига йўл олди. Танловнинг иккинчи босқичи натижаларига кўра ғолиблар учинчи босқичга йўл олди.
Республика танловининг якуний босқичи жорий йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтади.
Фото: ҚР Таълим-маориф вазирлиги