Қозоғистоннинг энг яхши теннисчиси Штутгартдаги турнирни ғалаба билан бошлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Александр Бублик Германиянинг Штутгарт шаҳрида бўлиб ўтаётган турнирнинг яккалик баҳсларида илк учрашувини ўтказди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Мусобақадаги дебют ўйинида қозоғистонлик спортчи америкалик Денис Кудлага қарши ўйнади ва икки сетда умумий 7:6, 7:5 ҳисобида зафар қучди.

Учрашув бир соату 35 дақиқа давом этди.

Ўйин давомида Бублик 19 тагача зарба берди, тўртта қўш хатога йўл қўйди ва 13 очко ютди ва кетма-кет учта геймда ғалаба қозонди.

Ушбу учрашув чим устидаги турнирнинг 1/16 финал босқичида бўлиб ўтди. Кейинги босқичда Бублик жаҳоннинг собиқ 1-рақамли спортчиси британиялик Энди Маррейга қарши кортга чиқади.

Сўнгги хабарлар