Қозоғистоннинг энг яхши 20 сайёҳлик ҳудудининг ривожланиш харитаси яратилади

Мўғулистон
Фото: montsame.mn

Ҳукумат йиғилишида тегишли соҳалар раҳбарларига ТОП-20 туристик ҳудудларни ривожлантириш бўйича йўл харитасини тасдиқлаш бўйича топшириқ берилди, деб хабар беради Каzinform.

“Туризм ва спорт вазирлиги вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ТОП-20 туристик ҳудудларни ривожлантириш бўйича йўл хариталарини тасдиқласин.

Маҳаллий тарихий обидалар, гўзал табиат манзаралари ва халқимизга хос қадриятлар туризм объектларига тўғри интеграцияланиши керак.

Маданият, Қишлоқ хўжалиги ва Экология вазирликлари билан ҳамкорликда маданий, қишлоқ хўжалиги ва экотуризмни ривожлантиришнинг аниқ усуллари ишлаб чиқилиши керак”, — деди Бош вазир.

Шунингдек, Алихан Смаилов вилоятлар ҳокимларига туристик объектларни зарур инфратузилма билан таъминлаш, сайёҳлар хавфсизлигини ошириш бўйича топшириқлар берди.

“Туризм ва спорт вазирлиги Маданият ва Ташқи ишлар вазирликлари билан биргаликда чет элларда Қозоғистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида фаол ахборот кампанияси ўтказилишини таъминлаши керак.

Туризм ва спорт вазирлиги Рақамли ривожланиш вазирлиги билан биргаликда туризм соҳасини рақамлаштириш ва хизматлар сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин.

Шу билан бирга, хорижий сайёҳларнинг келишидан то жўнаб кетишигача бўлган бутун даврини рақамлаштириш ва соддалаштиришнинг тўлиқ циклини, шунингдек, ички туризм бўйича хизматларнинг бутун мажмуасини қамраб олиш муҳим аҳамиятга эга”, — деди Ҳукумат раҳбари.

Сўнгги хабарлар
telegram