Қозоғистоннинг энг яхши 10 нафар боксчиси аниқланди

Бокс
Очиқ манбалардан олинган фотосурат

Boxrec.com сайти сентябрь ойи натижаларига кўра энг яхши Қозоғистонлик боксчиларининг (вазн тоифасидан қатъий назар) рейтингини янгилади, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Ўтган ойдаги асосий ўзгариш биринчи ўринда турган Геннадий Головкиннинг ҳаракатсизлиги туфайли рейтингдан четлатилгани бўлди. Шундан сўнг Мейирим Нурсултанов энг яхши қозоғистон боксчисига айланди. Иккинчи ўринга Жанибек Алимханули кўтарилди, Бекман Сойлибаев кучли учликка кирди.

Boxrec.com сайти (сентябрь) маълумотларига кўра энг яхши 10 қозоғистонлик боксчиларининг рейтинги:

- Мейирим Нурсултанов (19-0, 11 КО)

- Жанибек Алимханули (14-0, 9 КО)

- Бекман Сойлибаев (16-1, 7 КО)

- Жанқош Тураров (27-0, 20 КО)

- Батир Жукембаев (21-1, 16 КО)

- Султан Заурбек (15-0, 11 КО)

- Бек Нурмағанбет (11-0, 9 КО)

- Садриддин Аҳмедов (13-0, 11 КО)

- Руслан Мадиев (15-2, 6 КО)

- Жан Кособуцкий (19-1, 18 КО).

Сўнгги хабарлар
telegram