Қозоғистоннинг энг ёш аҳолиси бўлган ҳудудлари маълум бўлди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда қариш индекси 2022 йилда 28,2 ни ташкил этган бўлса, бир йил ичида бу кўрсаткич 1,6 фоизга ошган (2021 йилда 26,6). Демак, 0 ёшдан 15 ёшгача бўлган ҳар 100 нафар болага 28,2 нафар 65 ёшдан ошган кексалар тўғри келади, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий статистика бюросига таяниб.
None

Ҳудудлар бўйича энг юқори кўрсаткич Шарқий Қозоғистон вилоятида - 56,9 фоиз, Шимолий Қозоғистон вилоятида - 56,3 ва Қостанай вилоятида - 48,9 фоиз.

Шу билан бирга, энг ёш аҳоли яшайдиган ҳудуд Манғистау вилояти бўлиб, сўнгги 10 йил ичида энг юқори туғилиш кўрсаткичи у ерда қайд этилган. Ҳар 100 болага 65 ёшдан ошган кексалар сони 10,8 нафарни ташкил этади. Шунингдек, кексалик индекси Туркистон вилоятида паст - 11,3 ва Чимкент шаҳрида - 11,7.

Шаҳарларда қариш индекси қишлоқ жойларга қараганда юқорироқ, мос равишда 30,7 ва 24,5.


Сўнгги хабарлар