Қозоғистоннинг энг бой фуқароси «Формула-1» жамоасини сотиб олди

Ҳозирда F2, F3 ва F4 мусобақаларида иштирок этаётган Сильверстоун жамоаси душанба куни унинг эгаси Hitech Global Holdings Limited 25 фоиз улушини қозоғистонлик тадбиркор Владимир Кимга сотганини эълон қилди.
Кимнинг асосий машғулотлари тоғ-кон саноати, банк иши ва авиация билан боғлиқ. Шунингдек, у «Қазақмыс» ва «KAZ Minerals Group» компанияларини бошқариб, дунёдаги энг йирик мис ишлаб чиқарувчилар ўнталигига киради.
«Мен ҳар доим автоспортга қизиқиб келганман ва кўплаб тоифаларда ғолиб чиққан ва келажак учун кучли режалари бор ташкилот билан ҳамкорлик қилишдан хурсандман. Спорт билан азалдан алоқаларимиз бор. Аммо бу бизнинг автоспортга биринчи йирик сармоямиз. Унинг динамик жозибадорлиги, оммабоп спорт турига айланиши, бизнес маркетинг имкониятлари ва ўсиб бораётган мухлислар базаси менинг шахсий ва тижорий амбицияларимга мос келади», – деди В.Ким.
2026 йилги мавсумдан бошлаб Hitech жамоаси Формула-1да иштирок этади.
Форбес маълумотларига кўра, Ким Қозоғистоннинг энг бой одами ҳисобланади. Унинг мулки 4,6 миллиард долларни ташкил этади ва у жаҳон рейтингида 607-ўринда.