Қозоғистоннинг доимий вакили МАГАТЭ бош директорига ишонч ёрлиғини топширди
МАГАТЭ раҳбари жорий йил апрелда Қозоғистонга муваффақиятли ташрифини илиқлик билан эслаб, техник ҳамкорлик соҳасидаги қатор лойиҳалар, жумладан, атом энергетикаси, саратон касаллигини даволаш, амалий ядро технологияларини ривожлантириш ва мутахассислар тайёрлаш бўйича икки томонлама ҳамкорлик фаоллашганини таъкидлади.
У Қозоғистон Республикасида жойлашган БНОУ МАГАТЭ баллонларини қайта сертификатлашнинг биринчи босқичи якунланганини олқишлади. Р. Гросси, шунингдек, агентлик мутахассислари Қозоғистон Республикаси Ҳукуматига мамлакатдаги биринчи атом электр станциясини қуриш бўйича зарур маслаҳат ёрдамини кўрсатаётгани ва шу йил охиригача яна бир кенг қамровли миссияни амалга оширишни режалаштираётганини маълум қилди.
М.Тлеуберди Қозоғистон учун, айниқса, Қозоғистонда атом электр станциясини қуриш режалари нуқтаи назаридан, МАГАТЭга аъзолик устувор аҳамият касб этишини таъкидлади. Доимий вакил Р.Гроссига ҚР Президенти Қ.Тоқаевнинг Қозоғистон халқига Мурожаатномаси ҳақида маълумот берди ва Давлат раҳбарининг атом электр станциясини қуриш масаласини умумхалқ референдумига қўйиш таклифи ҳақида айтди.
Томонлар тинч атомни ривожлантириш ва ядро хавфсизлиги режимини мустаҳкамлаш бўйича ўзаро манфаатли мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.