08:15, 01 Сентябрь 2023 | GMT +6
Қозоғистоннинг денгиз портларидаги юк айланмаси 12 фоизга ошди
ASTANA. Kazinform – Ички денгиз портларида юк айланмаси 12 фоизга ошди, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
«Агар Каспий денгизида юк ташишни ривожлантириш масаласига эътибор қаратадиган бўлсак, Қозоғистон денгиз портларида юк айланмаси 12 фоизга ошганини таъкидлаш жоиз.
Шу тариқа, 2023 йилнинг январидан августигача бўлган даврда Ақтау ва Қуриқ денгиз портлари орқали ташилган юк ташиш ҳажмининг ўсиши 12 фоизни ташкил этди», – дейилади хабарда.
Таъкидлаш жоизки, Транскаспий халқаро транспорт йўналишидаги ўсиш 80 фоизга етди. Улар орасида энг юқори ўсиш нефтни қайта юклашда - 53%, шунингдек, паром ташишда - 12% ташкил этди.
Жорий йилнинг сентябрь ойида Қозоғистоннинг Semurg Invest компанияси томонидан Abu Dhabi Ports Group иштирокида қурилган Қуриқ портидаги янги терминалдан ғалланинг биринчи партиясини жўнатиш режалаштирилган.