Қозоғистоннинг бутун ҳудудида Конституциявий тартиб ўрнатилган – Тоқаев

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг бутун ҳудудида Конституциявий тартиб ўрнатилган. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига Мурожаатида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

ҚР Президенти Қозоғистон халқига Мурожаати давомида полиция, миллий гвардия ва армия кучи билан Конституциявий қонунийлик ва тартиб ўрнатиш мақсадида кенг қамровли ва мураккаб иш амалга оширилаётганини таъкидлади. Давлат раҳбари, шунингдек, Алмати, Ақтўбе шаҳарлари ва Алмати вилоятидаги вазият тикланганини қайд этди.

«Жорий қилинган фавқулодда вазият режими ўз натижасини берди. Мамлакатимизнинг бутун ҳудудида Конституциявий тартиб ўрнатилди. Бироқ террорчилар давлат ва фуқароларнинг мол-мулкига ҳамон зарар келтириб, фуқароларга қарши қурол ишлатмоқда», - дея таъкидлади Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар