Қозоғистоннинг бокс бўйича аёллар терма жамоаси Хитойдаги Осиё ўйинларига жўнаб кетди

None
Фото: ҚБФ
ASTANА. Кazinform – Бош мураббий Шамиль Сафиулин бошчилигидаги Қозоғистоннинг бокс бўйича аёллар терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтадиган навбатдаги ёзги Осиё ўйинларига биринчилардан бўлиб жўнаб кетди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон бокс федерациясининг хабар беришича, Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Осиё ўйинлари арафасида қозоғистонлик боксчилар маҳаллий спортчилар билан қўшма йиғин ўтказади.

«Қозоғистон бокс федерацияси президенти Кенес Рақишев аэропортга шахсан келиб, миллий терма жамоа аъзоларини кузатиб қўйди. Асосий мақсад Қозоғистон боксининг энг зўр эканлигини яна бир бор кўрсатиш, медаллар ва Париж—2024 Олимпиадаси лицензияларини қўлга киритишдир», — дейилади федерация хабарида.

photo

Бундан ташқари, ҚБФ президентининг шахсий маблағлари ҳисобидан тақдирлаш анъанаси давом этиши маълум бўлди.

Олтин медаль учун чемпионларга 50 000 АҚШ доллари, кумуш медаль учун 30 000 АҚШ доллари, бронза медали учун 10 000 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули берилади.

Хитой майдонида юрт шарафини ҳимоя қиладиган боксчилар рўйхати:

50 кг - Назим Қизайбай

54 кг - Жайна Шекербекова

57 кг - Карина Ибрагимова

60 кг - Римма Волосенко

66 кг - Наталья Богданова

75 кг - Валентина Хальзова.

photo

Эслатиб ўтамиз, ХIХ ёзги Осиё 23 сентябрдан 8 октябргача Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтади.

Қозоғистон терма жамоасидан 500 нафардан ортиқ спортчи спортнинг 33 тури бўйича баҳс олиб боради.

Медаллардан ташқари, Осиё ўйинларининг финал босқичига чиққан боксчилар Олимпия ўйинларига йўлланма олади.

Муаллиф: Кунсултан Отарбай


Сўнгги хабарлар