17:51, 15 Март 2022 | GMT +5
Қозоғистоннинг бирқатор давлатларда янги элчилари тайинланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президентининг фармони билан ТИВ тизимида бир қатор ўзгаришлар рўй берди, деб хабар беради Kazinform Ақорда сайтига таяниб.

Фармонга кўра, Асқар Тажибаев Қозоғистон Республикасининг Туркманистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди ва Қозоғистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимидан озод этилди;
Уалихан Тўреханов Қозоғистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди;
Андриан Елемесов Қозоғистон Республикасининг Куба Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди.