Қозоғистоннинг бирқанча ҳудудларида об-ҳаво бўйича огоҳлантириш эълон қилинди
Синоптиклар Қозоғистоннинг бирқанча ҳудудларида об-ҳаво бўйича огоҳлантириш эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform агентлиги “Қазгидромет” РДКга таяниб.

21 октабр куни Астана, Атирау ва Павлодар вилоятларида жанубий ва жануби-ғарбдан шамол эсади, кундузи 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Ақмола вилоятида туман тушиши ва яхвонлик хосил бўлиши мумкин. Шамол шимоли-ғарбдан жануби-ғарбга ўтиб, вилоятнинг шимоли ва шарқида 15-20 м/с тезликда эсади.
Ақтўбе, Манғистау ва Қизилўрда вилоятларида туман тушиши мумкин.
Қостанай ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида кундузи вилоятнинг ғарби ва шарқида яхвонлик, туман, жануби-ғарбий шамол кундузи 15-20 м/с тезликда эсади.
Ғарбий Қозоғистон вилоятида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб вилоятнинг шимолий ва шарқида туман тушиши мумкин. Кундузи жануби-ғарбдан шамол эсади, шимолий, шарқ, вилоят марказида 15-20 м/с тезликда эсади.
Ўскемен, Риддер ва Семейда кутилаётган ноқулай об-ҳаво шароити муносабати билан эълон қилинган иккинчи даражали огоҳлантириш ўз кучида қолмоқда.