Қозоғистоннинг бирқанча ҳудудларида об-ҳаво бўйича огоҳлантириш эълон қилинди

“Қазгидромет” синоптиклари об-ҳавонинг бузилиши муносабати билан бир қатор ҳудудларда огоҳлантириш эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистоннинг бирқанча ҳудудларида об-ҳаво бўйича огоҳлантириш эълон қилинди
Фото: Pixabay

5 ноябрь куни Қизилўрда вилояти марказида туман тушади. Шимоли-шарқдан шамол кундузи вилоят шарқида 15-20 м/с тезликда эсади.

Кечаси ва эрталаб Ақтўбе вилояти шимолида, Ақмола вилояти шимоли ва шарқида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарбида, шимолида, шарқида, Қарағанди вилояти шимолида, Улитау вилояти марказида ва Астана шаҳрида туман тушади.

Кундузи Туркистон вилоятининг тоғ довонларида жануби-шарқдан 15-20 м/с тезликда шамол эсади.

Кечаси Павлодар вилоятининг жанубида туман тушиб, яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин.

Шунингдек, Шимолий Қозоғистон вилоятининг жанубида кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-ғарбдан эсади, кечаси вилоят шарқида 15-20 м/с гача кучаяди.

Абай вилоятининг шимолий, ғарбий ва шарқида туман ва яхвонлик бўлади. Жанубдан эсаётган шамол шимоли-ғарбга ўтади, вилоят марказида тезлиги 15-20 м/с.

Кундузи Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимолий ва шарқида қор ёғади. Минтақанинг шимолида туман тушади. Жануби-шарқдан эсаётган шамол шимоли-ғарбга силжийди, вилоят марказида 15-20 м/с тезликда эсади.

Кечаси ва эрталаб Жетису вилояти марказида, тоғли ҳудудларда туман тушади. Алакўл кўллари ҳудудида жануби-шарқдан шамол эсади, кечаси 15-20, баъзан 23-28 м/с тезликда эсади.

Сўнгги хабарлар