Қозоғистоннинг бир қатор йўлларида оғир юк машиналарининг ҳаракатланиши вақтинча тақиқланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда оғир юк машиналари учун вақтинчалик чеклов жорий этилди, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигидан маълум қилишларича, баҳорги сел фаслида йўл қопламасини сақлаб қолиш мақсадида ҳар бир ўққа 8 тоннадан ортиқ юк кўтарувчи юк ва ўта оғир автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди.

Шундай қилиб, 1 мартдан 1 апрелгача Алмати, Атирау, Жамбил, Қарағанди (Жезқазған), Қизилўрда, Манғистау ва Жанубий Қозоғистон вилоятлари йўлларида транспорт ҳаракати чекланди.

Шунингдек, 23 мартдан 1 майга қадар Ақмола, Ақтўбе, Шарқий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди (Қарағанди), Қостанай, Павлодар ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида оғир юк автомобиллари ҳаракати тақиқланади.
Сўнгги хабарлар
telegram