Қозоғистоннинг бир қатор ҳудудларида бўрон ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди
Қизилўрда вилояти шимолида туман тушиши кутилмоқда. Шамол жануби-шарқ, шарқдан, эрталаб ва кундузи вилоят марказида 15-20 м/с тезликда эсади.
Туркистон вилоятининг ғарб, жануб, тоғли ва тоғолди ҳудудларида туман тушиши мумкин. Шамол жануби-шарқдан тоғ довонларида 15-20 м/с тезликда эсади. 18 ноябр куни кечаси ва эрталаб Чимкент ва Туркистонда вақти-вақти билан туман тушиши мумкин.
Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимолий ва ғарбий қисмида туман тушиши ва яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин. Шамол жануби-шарқдан 15-20 м/с тезликда эсади. 18 ноябр куни Оралда туман тушиши ва яхвонлик бўлиши кутилмоқда. Жануби-шарқдан эсаётган шамол кундузи 18 м/с тезликда эсади.
18 ноябрга ўтар кечаси Манғистау вилоятининг шимоли-шарқида яхвонлик ҳосил бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб вилоятнинг шимоли-ғарбий ва жанубида туман тушиши мумкин.
Павлодар вилояти шимолида туман тушиши кутилмоқда.