Қозоғистоннинг бир қатор ҳудудларида совуқ бўлади
ASTANА. Кazinform – “Қазгидромет” РДК маълумотларига кўра, яқин кунларда республиканинг бир қатор ҳудудларида ҳаво кескин ўзгаради.
1 октябрь куни Қарағанди, Шарқий Қозоғистон, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Қизилўрда вилоятларида кечаси -2...-3 даражагача совуқ бўлади. Жамбил, Алмати, Жетису ва Туркистон вилоятларида ёмғир қорга айланиши мумкин. Шимолий Қозоғистон, Қостанай, Павлодар, Шарқий Қозоғистон ва Қарағанди вилоятларида ҳам ёмғир билан аралаш қор ёғиши кутилмоқда.
Алмати, Туркистон, Қостанай, Павлодар ва бошқа вилоятларда шамол 15-20 м/с тезликда эсади.
Туркистон, Жамбил, Улитау, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Ақтўбе вилоятларида фавқулодда ёнғин хавфи мавжуд.
1 октябрь куни Алматида кучли ёмғир ёғади, Қонаев шаҳрида шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Таразда ҳаво ҳарорати +8...+10° гача пасаяди. Чимкентда момақалдироқ ва кучли шамол бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон жанубида ҳаво совийди.