Қозоғистоннинг барча аэропортларида хавфсизлик чоралари кучайтирилади

әуежай
Фото: pixabay.com

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон аэропортларида авиация хавфсизлиги чоралари кучайтирилади. Бу ҳақда ҚР Фуқаро авиацияси қўмитаси хабар берди.

1 майдан бошлаб мамлакатнинг барча аэропортларида вокзал, автотураргоҳлар ва йўловчи терминаллари яқинидаги ҳудудларда авиация хавфсизлигини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилади.

Тақиқланган нарсаларни олиб ўтишнинг олдини олиш учун йўловчилар терминалига киришда биринчи скрининг линияси жорий этилади.

Фуқаро авиацияси ҳаво транспорти инфратузилмасининг авиация хавфсизлиги ҳолатини профилактика қилиш ва баҳолашни амалга ошириш ҳисобига авиация хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари кучайтирилмоқда.

Ноқонуний аралашув хатти-ҳаракатларининг олдини олиш, хавфсизлик даражасини аниқлаш ва аэропортлардан фойдаланиш хизматларининг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида ҳар йили профилактика тадбирлари ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан йўловчилар рўйхатдан ўтиш тартиб-қоидаларидан ўтиш учун аэропортларга олдиндан келиши керак.

Сўнгги хабарлар