Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида совуқ бўлиши кутилмоқда — синоптиклар прогнози

ASTANА. Кazinform — Шарқий Қозоғистон вилоятида кечаси совуқ бўлиши кутилмоқда, деб хабар беради “Қазгидромет” РДК матбуот хизмати.

об-ҳаво
Фото: Pixabay.com

2025 йил 5 сентябрь куни Қозоғистоннинг ғарби ва шимолида шимоли-ғарбий циклон ва унга боғлиқ бўлган атмосфера фронтларининг таъсири туфайли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади.

— Мамлакат ғарбида айрим жойларда кучли ёмғир, дўл ва бўрон бўлиши мумкин. Марказий, жанубий ва шарқий ҳудудларда ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Республика бўйлаб шамол тезлиги кучайиши, жанубда чанг бўрони, шимол ва шарқда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимоли ва шарқида кечаси 1 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Алмати, Ақтўбе, Улитау, Жетису вилоятларида, Қарағанди вилоятининг ғарби, шимолида, Ақмола вилоятининг ғарби, жануби ва марказида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимоли, жануби ва шарқида, Атирау вилоятининг шимоли, ғарби ва марказида, Қостанай вилоятининг ғарбида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг жанубида ёнғин хавфи юқори.

Туркистон, Қизилўрда, Манғистау, Жамбил вилоятларида, Ғарбий Қозоғистон вилояти ғарбида, Алмати вилоятининг ғарби, шимоли ва жанубида, Атирау ва Жетису вилоятларининг шарқи ва жанубида, Қостанай, Қарағанди вилоятларининг жанубида, Ақтўбе вилоятида, Улитау вилоятининг шарқида фавқулодда ёнғин хавфи мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда яқин уч кун ичида кучли ёмғир ёғиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар