18:29, 20 Февраль 2023 | GMT +6
Қозоғистоннинг «Астана» велоклуби «БАА тури-2023» кўп кунлик мусобақасида иштирок этади
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг «Астана» велоклубининг «БАА тури-2023» кўп кунлик мусобақасида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
Ушбу турнир Бирлашган Араб Амирликларида 20-26 феврал кунлари бўлиб ўтади.
Жуфтликлар баҳсида «Астана» сафида Дмитрий Груздев, Алексей Луценко (иккаласи ҳам Қозоғистон), Харольд Техада (Колумбия), Марк Кавендиш (Буюк Британия), Кес Бол (Нидерландия), Хавьер Ромо (Испания), Давиде Мартинелли (Италия) ўзаро куч синашади.
Ўтган йили «UAE Team Emirates» клубининг словениялик велоспортчиси Тадей Погачар турнир ғолиби бўлганди.
«Астана» сафида испаниялик Давид де ла Крус 10-ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, бунгача «Астана» велоспортчиси «Уммон тури»нинг иккинчи босқичида олтинчи ўринни эгаллаган эди.
Муаллиф: Адилжан Умбет
Фото: www.cntraveller.com