Қозоғистоннинг ҳар бир ҳудудида янги мутахассисликлар атласи тайёрланмоқда – Фан ва олий таълим вазири

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Мамлакатнинг ҳар бир ҳудудида янги мутахассисликлар атласи тайёрланмоқда. Бу ҳақда Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Касбим – келажагим» лойиҳаси доирасида ҳар бир ҳудудда янги мутахассисликлар атласи тайёрланмоқда. Бу дастур ўтган йили пилот лойиҳа сифатида Павлодар вилоятида амалга оширилди. Энди ҳар бир ҳудудда ҳудудий атлас ва ҳар бир соҳанинг атласи бўлади. Ҳар бир болага, ҳар бир оилага меҳнат бозорининг ўзига хос талаблари, эҳтиёжлари ва меҳнат бозори таклиф этаётган мутахассисликлари рўйхати берилади. Олий ўқув муассасаларимиз янги таълим дастурларини ана шу атласлар билан, яъни меҳнат бозори талаблари билан уйғунлаштиради», — деди Саясат Нурбек республика август конференциясида.

Унга кўра, олий таълим даражасидаги янги ўқув дастурларида касбий стандарт ҳисобга олиниши керак. Иккинчидан, меҳнат бозори талабларини ҳисобга олиш лозим.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар
telegram