07:26, 23 Июнь 2023 | GMT +5
Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида кучли шамол эсиб, ёмғир ёғади
ASTANA. Kazinform – 23 июнь куни бутун Қозоғистон ҳудуди атмосфера фронтал қисмлари таъсирида сақланиб қолади, шу сабабли мамлакатнинг аксарият ҳудудларида момақалдироқ бўлиб, ёмғир ёғиши мумкин, деб хабар беради Kazinform.
«Қазгидромет»нинг прогнозига кўра, республиканинг фақат жануби-ғарбий ва жанубий ҳудудларида ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади.
Республиканинг аксарият ҳудудларида кучли шамол эсади, дўл ёғади.
Шимолий Қозоғистон вилоятида кечаси ва эрталаб момақалдироқ, жануби-ғарбда чанг бўрони, туман тушиши мумкин.
Шимолий Қозоғистон, Ақмола вилоятининг шимоли-ғарбида кечаси 1-2 даражагача совуқ бўлиши мумкин.