Қозоғистоннинг аксарият қисмида ёмғир ёғади
ASTANА. Кazinform — “Қазгидромет” РДК 17 сентябрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Синоптикларнинг хабар беришича, Қозоғистоннинг катта қисми жанубий циклон таъсирида бўлади, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади.
— Фақат мамлакатнинг ғарби ва жануби-ғарбида ёғингарчилик бўлмайди. Республика бўйлаб шамол тезлиги кучаяди, жанубда чанг бўрони кузатилади, кечаси ва эрталаб шимоли-ғарб ва марказда туман тушиши мумкин, — дейилади хабарда.
Шимолий Қозоғистон вилоятининг ғарбида кечаси 1 даражагача совуқ бўлиши мумкин.
Жетису вилоятининг шимоли ва шарқида, Алмати вилоятининг жануби ва шарқида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимоли ва шарқида, Ақтўбе вилоятининг ғарби, маркази ва шимоли-шарқида, Манғистау вилоятининг жанубида ёнғин хавфи юқори.
Алмати, Туркистон, Қизилўрда, Атирау, Жамбил, Жетису вилоятларида, Улитау вилоятининг жанубида, Манғистау вилоятининг шимоли-ғарби ва жануби-шарқида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарби ва жанубида, Қостанай вилоятининг жануби-ғарбида, Қарағанди вилоятининг жанубида, Ақтўбе вилоятининг ғарби ва марказида фавқулодда ёнғин хавфи мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда яқин кунларда қандай об-ҳаво кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.