07:04, 01 Сентябрь 2023 | GMT +6
Қозоғистоннинг аксарият қисмида момақалдироқ ва шамол бўлади – Қазгидромет
ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 1 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
Компания прогнозига кўра, бугун Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида атмосфера фронтал қисмлари ўтиши муносабати билан об-ҳаво ўзгарувчан бўлади. Мамлакатнинг шимоли-ғарбий, шимоли, жануби ва жануби-шарқида ёмғир ёғади. Ёғингарчилик жануби-шарқдаги тоғларда (ёмғир, қор ёғади) бўлади. Фақат мамлакатнинг ғарбий ва жануби-ғарбий қисмида ёғингарчилик бўлмайди.
Мамлакат бўйлаб момақалдироқ, шамол ва дўл ёғади. Жануби-ғарбда, жанубда чанг бўрони, жануби-шарқда эса бўрон кузатилади. Мамлакатнинг шимоли-ғарбий, шимоли ва жануби-шарқида туман тушади.