09:00, 12 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистоннинг аксарият қисмида кучли ёмғир ва шамол бўлади
ASTANA. Kazinform – Фаол жанубий циклон ва у билан боғлиқ бўлган атмосферанинг фронтал қисмлари Қозоғистоннинг аксарият қисмида беқарор об-ҳаво шароитларини келтириб чиқаришда давом этяпти. 12 август куни момақалдироқли ёмғир ёғади, шимолий, шарқ, жануби-шарқда, республика марказида кучли ёмғир, дўл, бўрон бўлади, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

Об-ҳаво маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг ғарбий ярмида антициклон оқими таъсирида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб турибди. Мамлакат бўйлаб кучли шамол бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб республиканинг шимолий, шимоли-ғарбида, марказида туман тушиши мумкин.
Атирау вилоятининг жануби-ғарбий қисмида кун давомида жуда кучли иссиқ 40-42°С бўлади. Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жануби-ғарбий қисмидаги Манғистау вилоятида кундузи 35-40 даража иссиқ ҳарорат сақланиб қолади.