Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида кучли иссиқ бўлади

ASTANA. Kazinform – “Қазгидромет” РДК томонидан 19 июль куни Қозоғистон ҳудуди учун синоптик вазият ва хавфли об-ҳаво ҳодисалари прогнози тақдим этилди, деб хабар беради Kazinform.

Об-аво
Фото: Александр Павский / Kazinform

Мамлакатнинг аксарият қисмида фаол бўлмаган жанубий циклон ва унга боғлиқ бўлган атмосфера фронтал қисмларида ёғингарчилик бўлиши , дўл ёғиши, шимолда, шарқ, жануби-шарқнинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Қозоғистон Республикасининг шимоли, жануби-ғарби ва марказида кечаси ва эрталаб туман тушади.

Кундузи Атирау, Манғистау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида жазирама иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Атирауда, ​​ Ғарбий Қозоғистон вилояти ғарби, шимоли, жанубида, Жамбил вилояти шимоли-ғарби, шарқида, Ақтўбе вилояти жануби-ғарбида, Шарқий Қозоғистоннинг жануби-шарқида, Павлодар вилояти шимоли, шарқида, Абай вилояти шарқида, Улитау вилояти ғарбида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолади.

Манғистау вилояти жануби-шарқи, шимоли-ғарбида, Атирау шимолида, Қостанай вилояти жанубида, Туркистон вилояти шимоли ва чўл ҳудудларида, Қизилўрда вилояти маркази ва жанубида кучли ёнғин хавфи мавжуд.

Сўнгги хабарлар