07:30, 14 Ноябрь 2024 | GMT +5
Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида қор ёғади, кучли шамол эсади
ASTANA. Kazinform — “Қазгидромет” Қозоғистон ҳудудларида содир бўлаётган хавфли метеорологик ҳодисаларни прогноз қилди.
Атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан республиканинг аксарият ҳудудларида қор ёғади.
“Мамлакат ғарбида ва шимоли-ғарбида ёмғир ва қор шаклида ёғингарчилик, жануби-шарқда кучли қор ёғиши кутиляпти. Фақат жануби-ғарбий ва жанубий ҳудудларида антициклон тизмаси таъсирида ёмғирсиз об-ҳаво кузатилади”, — дейилади хабарда.
Мамлакат бўйлаб кучли шамол эсиши кутиляпти.
Мамлакатнинг шимолида, шарқида, марказида бўрон, кундузи жанубда, жануби-шарқда, марказда, шимоли-ғарбда қор ёғиши, марказда, жанубда, жануби-шарқда туман тушиши кутилмоқда.