07:02, 09 Февраль 2024 | GMT +5
Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида бўрон бўлади
ASTANA. Кazinform — 9 февраль куни Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида атмосфера жабҳалари туфайли об-ҳавонинг беқарор табиати сақланиб туради. Бу ҳақда Казгидромет хабар берди.

Қор аралаш ёмғир ёғади. Мамлакатнинг шимолий ҳудудларида кучли ёғингарчилик бўлади.
Синоптикларнинг хабар беришича, ҳудудларда шамол кучайиши, туман тушиши, яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин. Шимол ва шимоли-ғарбий ҳудудларда бўрон бўлади.
Ақмола вилояти шарқида, шунингдек, Шимолий Қозоғистон ва Павлодар вилоятларида, Абай вилоятининг ғарбий ва шимолий, марказий туманларида, тунда Қостанай вилоятининг жануби ва шарқида 30 м/с гача кучли шамол эсади.