22:09, 08 Январь 2024 | GMT +5
Қозоғистоннинг 9 вилоятида об-ҳаво бўйича огоҳлантириш эълон қилинди
9 январь куни республиканинг 9 вилоятида об-ҳаво ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform “Қазгидромет” РДКга таяниб.

Қарағанди вилоятида қор бўрони бўлиб, яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин, жануби-ғарбдан 15-20 м/с тезликда шамол эсади.
Манғистау вилоятида туман тушиши, яхвонлик бўлиши мумкин.
Шимолий Қозоғистон вилоятида шамолнинг тезлиги 20 м/с га етади.
Улитау, Ақмола, Ақтўбе вилоятларининг айрим жойларида қор ёғиб, кучли шамол бўлиши кутилмоқда.
Павлодар, Туркистон, Қостанай вилоятларида бўрон бўлиши, туман тушиши ва яхвонлик бўлиши мумкин.