Қозоғистоннинг 8 та ҳудудида бўрон кутилмоқда

None
ASTANА. Кazinform - Қозоғистоннинг 8 та ҳудудида бўрон бўйича огоҳлантириш эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform.

«Қазгидромет» РДК маълумотларига кўра, 28 декабр куни Абай вилояти, Семей шаҳрида иккинчи даражали ноқулай об-ҳаво шароити ҳақида огоҳлантириш сақланиб қолган.

Атирау вилоятининг аксарият қисмида туман тушиши кутилмоқда.

Шарқий Қозогғистон вилояти, Ўскемен ва Риддер шаҳарларида иккинчи даражали ноқулай об-ҳаво шароити ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди.

Куннинг иккинчи ярмида Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарбида яхвонлик ва паст қор бўрони кутилмоқда. Шамол шарқдан, жануби-шарқдан, кундузи вилоят ғарбида 15-20 м/с тезликда эсади.

Қизилўрда вилоятининг маркази, жанубида — яхвонлик.

Манғистау вилояти шимоли ва марказида туман тушиши кутилмоқда

Павлодар вилоятининг шимоли ва шарқида туман тушади.

Туркистон вилоятининг жануб, ғарб, тоғли ва тоғолди ҳудудларида туман тушиши мумкин. Шамол жануби-шарқдан жануби-ғарбга ўтади, тоғ довонларида 15-20 м/с тезликда эсади.

Сўнгги хабарлар
telegram