21:15, 26 Декабрь 2022 | GMT +5
Қозоғистоннинг 7 та ҳудудида об-ҳаво ўзгарувчанлиги туфайли огоҳлантириш эълон қилинди
ASTANA. Кazinform – Республиканинг 7 та ҳудудида об-ҳаво бўйича огоҳлантириш эълон қилинди. Бу ҳақда Кazinform Қазгидрометга таяниб хабар беради.

Абай вилоятидаги Семей шаҳрида иккинчи даражали ноқулай метеорологик ҳолат эълон қилинди.
Шарқий Қозоғистон вилоятидаги Ўкемен ва Риддер шаҳарларида иккинчи даражали ноқулай метеорологик шароитлар кузатилади.
Жетису вилоятининг тоғли ҳудудларида туман тушади. Алакўл туманида жануби-шарқдан 15-20, 25 м/с тезликда шамол эсади.
Кечаси ва эрталаб Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарби, жануби ва марказида туман тушади.
Манғистау вилоятининг шимоли, жануби ва марказида туман тушади.
Туркистон вилоятининг жанубий, ғарбий ва тоғли ҳудудларида туман тушади. Жануби-шарқдан эсаётган шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.