Қозоғистоннинг 60 та компанияси “Қозоғистон халқига” жамғармасига 131 миллиард тенге ўтказди

Маблағ
Фото: Мухтор Холдорбеков/ Kazinform

“Қозоғистон халқига” жамғармаси раиси Болат Жамишев ташкилотга кимлар маблағ ўтказаётгани ҳақида гапирди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

— Жамғармамиз хайрихоҳлари эътибордан четда қолмайди. 100 миллиондан ортиқ пул ўтказганларни оладиган бўлсак, 196 миллиард тенгенинг 131 миллиардини 60 та компания ўтказган, шундан 39 таси МЧЖ, 16 таси АЖ ва 5 таси жамғармадир. Яъни, асосий маблағ Қозоғистон корхоналаридан тушган, — деди Болат Жамишев Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган давра суҳбатида.

Бундан ташқари, маърузачининг таъкидлашича, 20,6 миллиард тенге “Самруқ-Қазна” миллий фаровонлик жамғармасидан тушган.

— Умуман олганда, 2022 йил охирига қадар соф даромаднинг 7 фоизи тўғрисидаги қонунга мувофиқ жами 66,6 миллиард тенге ўтказилади. Бу тўлиқ сумма ҳисоботда акс эттирилади. 20 миллиард 29 декабрда келиб тушди, қолганлари 20 январь, 20 февраль ва 20 мартда тахминан тенг миқдорда тушади, — дея қўшимча қилди жамғарма раиси.

Сўнгги хабарлар