Қозоғистоннинг 350 га яқин компанияси узоқ хорижга юк ташиш билан шуғулланади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Еркебулан Дауилбаев МДҲдан ташқари давлатларга юк ташишни лицензиялаш механизми ҳақида гапирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

– Бугунги кунда мамлакатимиз ташувчилари дунёнинг 42 давлати билан автомобил ташувлари бўйича тузилган ҳукуматлараро шартномалар доирасида юк ташишни амалга оширмоқда. Ушбу шартномалардан 34 таси юк ташишнинг тўлиқ рухсат берувчи тизимини, олтитаси фақат учинчи давлатларга/улардан олиб ўтиш учун рухсат берувчи тизимни, иккитаси эса тўлиқ рухсат берувчи саёҳат тизимини назарда тутади», — деди Еркебулан Дауилбаев депутат сўровига жавобида.

Шу муносабат билан, ҳар йили халқаро автомобил ташувларининг ички бозори манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, рухсатнома бланкаларини хорижий ваколатли органлар билан паритет алмашинуви (140 мингга яқин) амалга оширилади, улар автоматлаштирилган тизимда тарқатилади ва белгиланган тартибда сўров белгиланган транспорт турига эга бўлган маҳаллий ташувчиларга берилади.

– Узоқ хориж мамлакатларига ташишда 7 минг 615 автомашинадан иборат 350 га яқин маҳаллий корхона иштирок этмоқда. Шу билан бирга, мавжуд маълумотларга кўра, Қозоғистонда 13 давлат (Латвия, Литва, Германия, Россия, Грузия, Беларусь, Туркия, Нидерландия, Италия, Афғонистон, Покистон, Эрон ва БАА) субъектлари иштирокида 41 та қўшма корхона фаолият юритмоқда ва умумий автопарки қарийб 2 минг донани ташкил этади, улар халқаро ташувларда ҳам шуғулланади», — дея хулоса қилди вазир ўринбосари.

Муаллиф: Азамат Алмағанбетов


Сўнгги хабарлар
telegram