Қозоғистоннинг 2027-2029 йилларга мўлжалланган бюджети лойиҳасида нефть нархи 70 доллар миқдорида белгиланди
ASTANA. Kazinform — 2027-2029 йиллардаги миллий бюджет лойиҳасида нефть нархи 1 баррель учун 70 долларни ташкил этади. Бу жорий бюджетдан 10 долларга юқори, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Бу ҳақда Миллий иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Азамат Амрин "2027-2029 йиллардаги Республика бюджети тўғрисида"ги қонун лойиҳаси тақдимотида сўзга чиқиб маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, халқаро ташкилотлар ва глобал инвестиция банклари 2027 йил учун нефть нархи прогнозларини пасайтирдилар.
— Консенсус прогнози 1 баррел учун 70,3 долларгача пасайтирилди. Буни ҳисобга олган ҳолда, нефтнинг базавий нархи 1 баррель учун 70 доллар қилиб белгиланган, — деди Амрин.
Таъкидлаш жоизки, 2026-2028 йиллардаги уч йиллик бюджетда нефть нархи 1 баррел учун 60 доллар қилиб белгиланган.
16 сентябрь куни Brent маркали хом нефть нархи 1 баррель учун 105 долларгача тушди.