Қозоғистоннинг 17 вилоятида ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши қайд этилди

NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йилнинг январ-июн ойларида саноат ишлаб чиқариши индекси 103,5 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Миллий статистика бюросига таяниб хабар беради.
None
None

Ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши республиканинг 17 вилоятида, энг кўп Алмати шаҳарларида - 10,6 фоизга ва Чимкентда - 10,1 фоизга ўсди.

Абай вилоятида ишлаб чиқариш - 8,9 фоизга, Шарқий Қозоғистон - 8,2 фоизга, Жамбил вилоятида - 8,1 фоизга ва Ақмола вилоятида - 8 фоизга ўсди. Шу билан бирга, Жетисуда - 4 фоизга, Қизилўрда - 3,6 фоизга ва Павлодарда - 1,4 фоизга пасайиш кузатилди.

2022 йилнинг январ-июн ойларида 23 825 миллиард тенгелик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Улардан тоғ-кон саноатида 11 609 млрд тенега (жами кўрсаткичдан 48,7%), қайта ишлаш саноатида 9871 млрд тенгега (41,4%) тўғри келди.

2021 йилнинг январ-июн ойларига нисбатан хом нефт қазиб олиш ҳажми 101,3 фоизга, табиий газ - 102,7%, ичимликлар ишлаб чиқариш - 112%, тамаки маҳсулотлари - 115,2%, кимё - 110,1% ва металлургия саноати - 105,1%, резина ва пластмасса буюмлари - 111,4%, фармацевтика - 104,9%, бошқа металл бўлмаган минерал маҳсулотлар - 103% ўсди.

Сўнгги хабарлар