Қозоғистоннинг 14 вилоятида бўрон кутилмоқда
Синоптиклар республиканинг 14 та ҳудудида бўрон ҳақида огоҳлантириш эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Бугун Алматитада вақти-вақти билан туман тушиши ва яхвонлик бщлиши мумкин.
Абай вилоятининг шарқи, жануби ва марказида қор бўрони бўлиши кутилмоқда. Шамол ғарбдан, шимоли-ғарбдан вилоят марказида 15-20 м/с, баъзан 23 м/с тезликда эсади.
Кечаси Ақмола вилоятининг шимоли ва шарқида қор бўрони бўлиши кутилмоқда. Вилоятнинг шимоли ва шарқида жануби-ғарбий шамол эсади, тезлиги 15-20 м/с.
Алмати вилоятининг ғарбий, жануби ва тоғли ҳудудларида кучли қор ёғиши, туман тушиши ва яхвонлик ҳосил бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳароратининг кечаси ва кундузи вақти-вақти билан 2-7 даражагача кескин пасайиши, шимолда вилоятнинг тоғли ҳудудларида - 10-15 даража совуқ бўлиши мумкин. Вилоят шимолида қор бўрони кузатилади. Шамол вилоятнинг шимоли ва жанубида 15-20 м/с тезликда эсади.
Шарқий Қозоғистон вилояти шимолида кечаси кучли қор ёғиши кутилмоқда. Кечаси вилоятнинг аксарият қисмида, кундузи вилоятнинг шимолий, шарқи, жанубида қор бўрони кузатилади. Шамол кечаси ғарбдан, шимоли-ғарбдан ва шарқдан вилоят марказида 15-20 м/с, баъзан 23 м/с тезликда эсади.
Жамбил вилоятининг шимоли-шарқида ва тоғли ҳудудларида қор бўрони, шимоли-шарқий шамол жануби-ғарб ва шимоли-шарқда, вилоятнинг тоғли ҳудудларида секундига 15-20 м/с, баъзан 23 м/с гача бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва кундузи ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, 4-9 даражагача, шимолий, тоғли ҳудудларда 12 даража совуқ бўлиши кутилади.
Кундузи Жетису вилоятининг тоғли ҳудудларида кучли қор ёғиши кутилмоқда. Шимолда қор ёғади, вилоятнинг тоғли ҳудудларида туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан Алакўл кўли ҳудудида 17-22 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши кўзатилади ва вилоятнинг шимолида, тоғли ҳудудларида кечаси 2-7, тоғли ҳудудларда 12-17, кундузи 0-5 даража совуқ, шимолий, тоғли ҳудудларда кечаси 0-5 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Куннинг иккинчи ярмида Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарбида қор бўрони бўлиши кутилмоқда. Шамол жанубдан кундузи вилоятнинг ғарбий ва шимолида – 15-20 м/с тезликда эсади.
Қарағанди вилоятининг жанубида туман тушиши кутилмоқда. Кечаси вилоятнинг шимолий ва шарқида жануби-ғарбий шамол эсади, тезлиги 15-20 м/с.
Кечаси Қизилўрда вилоятининг жанубида яхвонлик кутилмоқда.
Манғистау вилоятида шамол жануби-шарқдан 15-20 м/с тезликда эсади. Кечаси вилоятнинг шимоли-шарқида 20 даражагача қаттиқ совуқ сақланиб қолади.
Павлодар вилоятида жануби-ғарбий шамол кечаси вилоятнинг аксарият қисмида 15-20 м/с тезликда эсади, кундузи эса вилоят ғарбида 15-20 м/с тезликда эсади.
Кечаси Шимолий Қозоғистон вилоятининг аксарият қисмида жануби-ғарбий шамол 15-20 м/с, базан 23 м/с тезликда эсади, кундузи вилоятнинг шимолий, жануби, шарқида 15-20 м/с тезликда эсади.
Туркистон вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси 4-9 даражагача, вилоят шимолида эса 14-19, кундузи 0-5 даражагача совуқ бўлиши, шимолда, тоғли ҳудудларда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда.