Қозоғистоннинг 13 та ҳудудида огоҳлантириш эълон қилинди

NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 13 та ҳудудда об-ҳаво ҳақида огоҳлантиришларни тарқатди, дея хабар беради Kazinform.
None
None

Хусусан, Нур-Султан шаҳрида момақалдироқ бўлади ва жануби-ғарбдан секундига 15- 20 метр тезликда шамол эсади.

Ақмола вилоятининг айрим ҳудудларида момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 15-20 метр тезликда эсади. Кўкшетау шаҳрида вақти-вақти билан момақалдироқ бўлиши мумкин.

17 ва 18 август кунлари Ақтўбе вилоятининг баъзи жойларида момақалдироқ, довул кутилади ва дўл ёғиши мумкин. Ғарбий ва шимоли-ғарбий шамол кун давомида айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучаяди. Кундузи Ақтўбе шаҳрида момақалдироқ бўлиши мумкин.

Кундузи Атирау вилоятининг айрим ҳудудларида чанг бўронлари кутилмоқда. Шамол ғарбдан, шимоли-ғарбдан секундига 15-20 метр тезликда эсади.

17 ва 18 август кунлари Жамбил вилоятининг айрим ҳудудларида момақалдироқ, бўрон бўлади ва дўл ёғиши мумкин. Шамол жануби-ғарбдан, шимоли-ғарбдан 15-20 м/с тезликда эсади. Таразда вақти-вақти билан момақалдироқ ва довул бўлади, жануби-ғарбдан ва шимоли-ғарбдан секундига 15-20 метр тезликда шамол эсади.

Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимолида момақалдироқ ва дўл ёғиши мумкин. Кун давомида баъзи жойларда шимоли-ғарбдан шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метрга етади. Кечаси Уралскда момақалдироқ бўлади. Кун давомида шимоли-ғарбий шамол секундига 18 метрга кучаяди.

17 ва 18 август кунлари Қарағанди вилоятининг айрим жойларида момақалдироқ, бўрон, дўл ва туман тушиши мумкин. Шамол жануби-ғарбдан, ғарбдан секундига 15-20 метр тезликда эсади. Шунингдек, минтақанинг жанубида ёнғин хавфи мавжуд.

Қостанай вилоятининг баъзи ҳудудларида момақалдироқ, туман, довул ва дўл бўлиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 15-20 метр тезликда эсади. Эрталаб ва кундузи Қостанайда момақалдироқ бўлади, кечаси ва эрталаб туман тушади.

Кундузи Қизилўрда вилоятида шамол ғарбдан, шимоли-ғарбдан эсади, айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кун давомида ёнғин хавфи мавжуд.

Манғистау вилоятининг айрим ҳудудларида момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шимоли-ғарбдан, кундузи баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликда эсади.

Павлодар вилоятининг айрим ҳудудларида момақалдироқ ва дўл ёғиши мумкин. Момақалдироқ пайтида жанубдан эсадиган шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метрга етади.

Шимолий Қозоғистон вилоятининг айрим ҳудудларида момақалдироқ бўлиши мумкин. Кун давомида баъзи жойларда бўрон ва дўл бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларда туман тушади. Баъзи жойларда шамол жануби-шарқдан, кейинчалик жануби-ғарбдан секундига 15-20 метр тезликда эсади.

Туркистон вилоятининг айрим ҳудудларида момақалдироқ бўлиши, ғарбдан секундига 15-20 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Баъзи жойларда ёнғин хавфи мавжуд.


Сўнгги хабарлар