Қозоғистоннинг 11 вилоятида бўрон кутилмоқда
Синоптиклар Қозоғистоннинг 11 вилоятида бўрон ҳақида огоҳлантириш эълон қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

“Қазгидромет” РДК маълумотларига кўра, 4 январь куни Чимкентда туман тушиши мумкин.
Ақмола вилоятининг шимоли, ғарби ва жанубида қор бўрони бўлиши кутилмоқда. Кундузи шимолий ва шарқида жанубий шамол 15-20 м/с тезликда эсади.
Ақтўбе вилоятининг ғарбий, шимоли ва жанубида яхвонлик ҳосил бўлади. Кечаси вилоятнинг шимолий ва шарқида қор бўрони кузатилади.
Кечаси Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимолда, шарқда, кундузи ғарбий қисмида паст бўрон ва яхвонлик ҳосил бўлади. Кундузи вилоят ғарбида ғарбий шамол 15-20 м/с тезликда эсади.
Қарағанди вилоятининг жануби-шарқида кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол вилоят жанубидан 18 м/с тезликда эсади.
Қостанай вилоятининг ғарбий, шимоли ва шарқида қор бўрони кузатилади. Вилоятнинг жанубида туман ва яхвонлик бўлади. Шамол вилоятнинг ғарбий, шимоли, шарқида жанубдан 15-20 м/с тезликда эсади.
Эрталаб ва кундузи Қизилўрда вилоятининг шимолий ва ғарбида яхвонлик ва туман тушиши мумкин.
Кечаси Манғистау вилоятининг ғарбий, шимоли ва марказида яхвонлик. Вилоятнинг ғарбий ва шимоли-шарқида туман тушиши кутилмоқда. Шимоли-ғарбий шамол 15-20 м/с тезликда эсади.
Кечаси Шимолий Қозоғистон вилоятининг аксарият қисмида қор ёғиши кутилмоқда. Кечаси вилоятнинг аксарият қисмида, кундузи вилоят ғарбида қор бўрони кузатилади. Вилоятнинг шимоли, ғарби, шарқида жануби-шарқий шамол 15-20 м/с тезликда эсади.
Кечаси ва эрталаб жанубда, Туркистон вилоятининг тоғли ва тоғолди туманларида туман тушади. Шамол жанубдан, жануби-шарқдан, кундузи вилоятнинг тоғ довонларида 15-20 м/с тезликда эсади.
Улитау вилояти шимолида қор бўрони кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб шимолда, вилоят марказида туман тушади. Вилоят шимолида жануби-шарқий шамол 18 м/с тезликда эсади.