Қозоғистоннинг 11 ҳудудида бўронли об-ҳаво кутилмоқда

30 декабр куни кундузи Қизилўрда вилоятининг аксарият қисмида ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлиши кутилмоқда. Вилоят марказида , шимолда туман тушиб, яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин. Қизилўрдада эрталаб ва кундузи ёғингарчилик (қор, ёмғир), туман тушиши, яхвонлик ҳосил бўлиши кутилмоқда.
Қарағанди вилоятининг жануби ва шарқида туман ва яхвонлик, вилоят шимолида паст қор бўрони, йўлларда қор ёғиши кутилмоқда.
30-31 декабрда кечаси ва эрталаб Жамбил вилоятининг жанубида, вилоятнинг тоғли ҳудудларида туман тушиши, яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин. 30-31 декабрда жануби-ғарбдан шамол эсади, вилоятнинг жануби-ғарбий қисмида тоғли ҳудудларда 15-20 м/с тезликда эсади, 31 декабрда эса 25 м/с тезликда эсади. Таразда 30-31 декабрда кечаси ва эрталаб вақти-вақти билан туман тушиши, яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин.
30 декабрга ўтар кечаси Манғистау вилоятининг ғарб, шимоли-шарқида туман тушиши ва яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин. 30 декабрга ўтар кечаси Ақтауда яхвонлик бўлиши кутилмоқда.
Ақмўла вилоятининг ғарб, шимол ва жанубида кичик қор бўрони кутилмоқда. Вилоятнинг шимоли-шарқида туман тушади.
Шимолий Қозоғистон вилоятининг жануби-ғарбида, ғарбида паст қор бўрони кутилмоқда. Вилоятнинг ғарб ва шимолида туман тушиши кутилмоқда. Петропавлда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Ғарбий Қозоғистон вилоятида кечаси шимол, шарқда, кундузи вилоятнинг шимолий ярмида яхвонлик ҳосил бўлиши кутилмоқда. Вилоятнинг ғарб, шимол ва шарқида туман тушиши мумкин. Оралда яхвонлик ҳосил бўлиши ва туман тушиши кутилмоқда.
Павлодар вилоятининг шимоли ва шарқида туман тушиши мумкин.
Жетису вилоятининг шимол, марказ ва тоғли ҳудудларида туман ва яхвонлик кутилмоқда.
Туркистон вилоятининг жануб, ғарб, тоғли ва тоғолди туманларида туман тушиши ва яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин. Шамол жануби-ғарбдан тогғ довонларида 15-20 м/с тезликда эсади. Чимкент ва Туркистонда вақти-вақти билан туман тушиши мумкин.
30 декабр куни тушдан кейин Қостанай вилоятининг аксарият қисмида қор ёғиши кутилмоқда. Ҳудуднинг жанубида - паст қор бўрони, шимолда - туман.