Қозоғистоннинг 1,5 мингга яқин юк вагонлари Украинада қолди - вазирлик

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг 1,5 мингга яқин юк вагонлари Украинада қолмоқда. Бу ҳақда Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига таяниб хабар беради.

«2022 йил 11 март ҳолатига кўра, Украинадан Қозоғистон эгаларига тегишли бўлган 57 юк машинасидан 49 таси чиқиб кетган. Шу тариқа, ушбу мамлакат ҳудудида 8 та юк машинаси, жумладан, украиналик ҳайдовчилар билан Қозоғистондан келган 4 та юк машинаси қолган. Бундан ташқари, Украинада Қозоғистон фуқароларига тегишли 1457 та юк вагонлари бор. Уларни бошқа йўналишларга йўналтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда», - дейилади вазирлик хабарида.

Халқаро ташишларда юзага келадиган масалалар бўйича тезкор чоралар кўриш учун ҚР ИИРВ, «Қозоғистон темир йўли» АЖ ва мамлакат денгиз портларида «Ишонч телефонлари» очилди. Манфаатдор томонлар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Ақтау ва Қурик денгиз портлари нормал режимда ишламоқда. Юк блокланмаган.


Сўнгги хабарлар