Қозоғистонликларнинг ярмидан кўпи Мажилис сайловларига боради – сўров
«Ижтимоий фикр» илмий-тадқиқот институти жорий йилнинг 25-28 январ кунлари телефон орқали сўров ўтказди. Унда 17 вилоят ва Астана, Алмати, Чимкент шаҳарларидан 18 ёшдан ошган 1200 нафар респондент иштирок этди. Респондентларга «Агар келаси якшанба куни Мажилис сайловлари бўлиб ўтса, сиз ҳам қатнашасизми?» деган савол берилди.
«Сўров натижаларига кўра, 2023 йил 19 март куни бўлиб ўтадиган Мажилис сайловига қатнашадиганларнинг эҳтимоли 53,3 фоизни ташкил этди. Уларнинг 39 фоизи ҳақиқатан ҳам овоз беришга бораман, қолган 14,3 фоизи бориши мумкин, деб жавоб берган. Бу кўрсаткич барча гуруҳларда бир хил. Яъни сайловчиларнинг жинси, ёши ва моддий аҳволидан қатъи назар», — дейилади хабарда.
Респондентларнинг қолган 34,6 фоизи – 11,5 фоизи сайловга бормаслиги мумкин, 23,1 фоизи сайловга бормайди.
Саволга аниқ жавоб бера олмаганлар - 12,1 фоиз.
Кўрсаткичларнинг оғиши +/- 2,8% ни ташкил қилади.
Хабар берганимиздек, фуқароларнинг бўлажак сайловга муносабатини билиш Марказий сайлов комиссиясининг расмий рухсати асосида амалга оширилди.