Қозоғистонликларнинг умр кўриш давомийлиги рекорд даражага етди

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлатнинг халқ саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонликларнинг умр кўриш давомийлиги
Фото: Мухтар Холдорбеков/ Kazinform

– Давлатимиз томонидан миллат саломатлигини мустаҳкамлаш борасида катта саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Натижада фуқароларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги 74,4 ёшга етди – бу тарихимиздаги рекорд кўрсаткичдир. Қозоғистон аҳолиси жадал суръатлар билан камайиб бораётган тўқсонинчи йиллардаги оғир демографик зарбаларни енгиб ўта олдик. Тез орада фуқароларимиз сони 20 миллионга етади. Бу мамлакатимиз барқарор тараққиёти, халқнинг ўз келажаги ва фарзандлари келажагига ишончи ёрқин далилидир”, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордадаги тақдирлаш маросими олдидан.

Президент яқинда “Болаларни қўллаб-қувватлаш миллий жамғармаси” ташаббусини амалга ошириш бўйича қонун қабул қилингани, икки ойдан сўнг фарзандларининг ҳисоб рақамларига маблағлар туша бошлашини эслатди.

– Ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан биридир. “Кучли минтақалар – кучли мамлакат” – бу шунчаки гўзал сўзлар эмас, балки адолатли Қозоғистонни барпо этишда ҳал қилувчи формуладир. Ўтган йили мамлакатимизнинг маъмурий-ҳудудий тузилишида мақсадли ўзгаришларни амалга ошириб, бир қатор ҳудудларни ривожлантиришга янги суръат бағишладик», - деди Давлат раҳбари.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар