Қозоғистонликларни ёмғирли ва шамолли кунлар кутмоқда

ASTANA. Kazinform – “Қазгидромет” РДК синоптиклари 2025 йил 8-10 апрель кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

дождь, погода
Фото: Мухтор Холдорбеков/ Kazinform

Атмосферанинг фронтал қисмларининг ўтиши билан боғлиқ беқарор об-ҳаво кейинги уч кун давомида сақланиб қолади.

Синоптикларининг маълумотларига кўра, ёмғир ёғиши, туман тушиши ва кучли шамол эсиши кутилади.

Ғарбда, шимоли-ғарбда, шимолда, марказда ва шарқда кучли ёмғир ёғади, кечаси шарқда қор ёғиши мумкин. 

Ҳарорат қуйидагича бўлади:

  • Мамлакат ғарбида ҳаво ҳарорати кечаси +5+13 дан +1+9 гача пасайиш, кундузи +15+25 дан +10+20 гача бўлиши кутилмоқда. 
  • Мамлакат ғарбида ҳаво ҳарорати кечаси +5+13 дан +1+9 гача пасайиш, кундузи +15+25 дан +10+20 гача кутилмоқда.
  • Шимолда, республика марказида кечаси ҳарорат 0+8 дан +2+12 гача ўзгариб туради, кундузи +10+20 дан +17+25 гача кўтарилади.
  • Шарқда кечаси +2+7 дан -5+5 гача ҳарорат бироз пасаяди, кундузи +13+21 дан +17+25 гача кўтарилади.
  • Жанубда кечаси +10+15 гача, кундузи +20+28 дан +23+32 гача кўтарилади.
  • Жануби-шарқда кечаси +5+12 гача пасайиш, тоғли ҳудудларда -3+2 дан +3+8 гача, тоғли ҳудудларда 0-5 гача, кундузи +15+25 дан +12+20 гача кузатилади.
Сўнгги хабарлар