Қозоғистонликларга Жанубий Кореяда қонуний ишлашга рухсат берилади
Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳамда Корея Республикаси Меҳнат ва бандлик вазирлиги вакиллари онлайн форматда музокаралар ўтказди, унда Қозоғистонни Жанубий Кореянинг ишга жойлашиш учун рухсатнома тизимига киритиш масаласи муҳокама қилинди, дея хабар беради Кazinform.

Бу қозоғистонликларга Жанубий Кореяда қонуний меҳнат қилиш, шунингдек, тенг меҳнат шароитлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имконини беради.
Йиғилишда Меҳнат вазирлигининг Миграция қўмитаси раиси Асқарбек Ертаев, Меҳнат вазирлигининг Халқаро ҳамкорлик ва интеграция департаменти директори Саодат Асансеитова, Корея Республикаси Меҳнат ва бандлик вазирлигининг хорижий меҳнат департаменти директори ўринбосари Мюнг Сунг Хон иштирок этди.
Асқарбек Ертаев йиғилиш иштирокчиларига тизими доирасида Корея ўқув марказини очиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Қозоғистонда EPS марказини очиш имкониятларини муҳокама қилар экан, томонлар самарали ва конструктив ҳамкорликка, шунингдек, меҳнат миграцияси доирасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар.