Қозоғистонликлар Жамби ату бўйича жаҳон чемпионати совринли ўринларни қўлга киритди

Жамбы ату
Фото: ҚР Миллий спорт турлари ассоциацияси

Хитойда Жамби ату (отда камондан отиш) бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида қозоғистонлик спортчилар совринли ўринларни қўлга киритди, деб хабар беради Каzinform.

Жаҳон чемпионатида Қозоғистон, Австралия, Малайзия, Туркия, Хитой, Индонезия, Қатар, Мўғулистон, Покистон, Тайбэй ва Макаодан 60 нафарга яқин спортчи иштирок этди.

Қозоғистон шарафини терма жамоанинг 4 нафар аъзоси: Абзал Тулибеков, Айтбек Сарибай, Нурсултан Бирликбаев ва Батир Бексауит ҳимоя қилди.

Венгер, осиё, император ва саран услубларидаги ажойиб мусобақа 4 кун давом этди.

Мусобақанинг биринчи кунида спортчилар венгер услубида куч синашди. Мазкур мусобақада «Алтын Тұғыр-2023» мукофоти совриндори Батир Бексауит кучли учликдан жой олди. Мўғулистонлик спортчилар олтин ва кумуш медални қўлга киритди.

Мусобақанинг иккинчи куни Осиё услубида ўтказилди.

Учинчи куни императорлик услубидаги мусобақа бўлиб ўтди ва унда қозоғистонлик спортчилар илк бор куч синашди. Шунга қарамай, терма жамоа аъзоси Айтбек Сарибай ушбу услубда кумуш медални қўлга киритди.

Мусобақанинг сўнгги кунида қозоғистонликлар илк бор иштирок этган саран услубида ҳам баҳслашди. Батир Бексауит мўғулистонлик асосий рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.

Жамбы ату
Фото: ҚР Миллий спорт ассоциацияси

Шу тариқа, Қозоғистон терма жамоаси жаҳон чемпионати якунига кўра 1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.

Хитойнинг Жамба ату федерацияси вакиллари ғолиб ва ​​совриндорларни табриклаб, уларга қимматбаҳо совғалар топширди.

Сўнгги хабарлар
telegram